Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
ҚАРОҚЧИЛАР ҲАДИ
Мусулмонларнинг ўзаро урушлари икки турли бўлади: Боғийлар (тажовузкорлар) билан уруш; қароқчилар билан уруш. Боғийлар (тажовузкорлар) яна икки қисмга бўлинадилар: Бир қисми диндаги бир таъвилга қарши чиқиб, хато қилади. Исломий давлатга қарши чиққанлар ва уларнинг ортидан бориб, ноҳақлик билан ҳавойи нафсга берилганлар шулар жумласидандир. Яна бир қисми дунё излаб, ҳақиқий имомга (халифага) ёки ўзларига ўхшаган одамга қарши чиқади. Диндаги таъвилга қарши чиқувчиларнинг ўзига хос ҳукми бор. Улар боғийлардир (тажовузкорлардир). Дунё талабида қарши чиқувчилар эса йўлтўсарлик қилмасалар, молларини талаб олмасалар, ноҳақ қон тўкмасалар, уларга ҳам тажовузкорлар ҳукми берилади. Лекин агар ҳаддан ошиб, йўлтўсарлик қилсалар, тўғри келган одамнинг молини босиб олсалар, ноҳақ қонлар тўксалар, уларга қароқчилар ҳукми берилади.
Аслида қароқчиларнинг ҳукми Оллоҳ Таолонинг мана бу оятида кўрсатилган.
}إِنَّمَا جَزَاءُ الَّذِينَ يُحَارِبُونَ اللَّهَ وَرَسُولَهُ وَيَسْعَوْنَ فِي الأَرْضِ فَسَادًا أَنْ يُقَتَّلُوا أَوْ يُصَلَّبُوا أَوْ تُقَطَّعَ أَيْدِيهِمْ وَأَرْجُلُهُمْ مِنْ خِلاَفٍ أَوْ يُنفَوْا مِنَ الأَرْضِ {
– „Албатта, Оллоҳ ва пайғамбарига қарши урушадиган ва ерда бузғунчилик қилиш ҳаракатида юрадиган кимсаларнинг жазоси - ўлдирилиш ё дорса осилиш, ёки оёқ-қўллари тескарисига (яъни ўнг қўл ва чап оёқ ёки чап қўл билан ўнг оёқ) кесилиши, ёхуд ўз ерларидан сургун қилинишларидир“. [5:33]
Бу оят мусулмонлар ёки бошқалар бўлишидан қатъий назар қароқчилар хусусида нозил бўлган. Чунки у умумий маънода келиб, мусулмонларгагина хосланадиган ҳеч қандай қаринага эга эмас. Шундан кейинги Оллоҳ Таолонинг:
}إِلاَّ الَّذِينَ تَابُوا مِنْ قَبْلِ أَنْ تَقْدِرُوا عَلَيْهِمْ {
– „Магар сизлар қодир бўлишингиздан (қўлга тушишларидан) илгари тавба қилган кишилар бўлса...“, [5:34]
ояти мусулмонларга хос эканлигини билдирмайди. Чунки бу ердаги тавба қароқчиликдан тавба қилишдир. У мусулмонларда ҳам, бошқаларда ҳам бўлиши мумкин. Бу оятнинг сабаби нузули Исломдан қайтиб, чўпонларни ўлдириб, садақа туяларни ҳайдаб
82-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222
|